ПСЖ футболчиси 1,5 йиллик голсиз сериясига барҳам берди

  • 10 март, 2019, 20:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор бугун Испания Ла Лигасининг 27-турида “Сельта” ўз майдонида “Бетис”ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона голни Хесе Родригес киритди.

Эътиборлиси, Хесе шу тариқа 586 кундан буён давом этиб келаётган голсиз сериясига барҳам берди. У сўнгги бор 2017 йилнинг августида "Сток Сити" сафида "Арсенал" дарвозасини ишғол этган эди.

Эслатиб ўтамиз, Хесе ҳуқуқий жиҳатдан ПСЖ футболчиси ҳисобланади. “Бетис” эса уни ўтган ёз ижара асосида ўз сафига қўшиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!