ПСЖ футболчисини 140 миллион евро тўлаб, олиб кетишади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотларига кўра, "Ливерпуль" Брэдли Баркола учун дастлабки тўлов сифатида 117 миллион евро ажратади. 

Турли бонуслар ва қўшимча шартлар ҳисобга олинганда, трансфернинг умумий қиймати тахминан 140 миллион еврога етши кутилмоқда.

Франциянинг ПСЖ жамоаси сафида ўйнаётган Баркола клубга 2023 йил август ойи охирида қўшилган. Ўтган мавсумда у парижликлар таркибида 49 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 7 та голли пас берди. 

Футболчининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотича, Барколанинг бозор қиймати ҳозирда 90 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!