ПСЖ Икардини харид қилишга тайёр. Аммо Ванда Нара...
ПСЖ "Интер"дан ижарага олган ҳужумчиси Мауро Икардини сотиб олишга тайёр.
Маълум бўлишича, Икардининг ўйини парижликларга маъқул келган ва клубнинг спорт директори Леонардога алоҳида ёқиб қолган. ПСЖ январь ойидаёқ футболчини 70 млн еврога харид қилиши мумкин.
Аммо, футболчининг агенти ва аёли Ванда Нара "Ювентус" ва "Реал"дан таклифлар кутмоқда. Шу мақсадида, шошилмасликка ва бироз кутишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Икарди жорий мавсум барча турнирларда Париж клуби учун 15 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди.
Фикрлар