ПСЖ "Ливерпуль"нинг асосий ҳимоячисини кўзлаб қўйди

TIGGO 2 PRO

Франциянинг ПСЖ клуби "Ливерпуль" ҳимоячиси ҳисобланган Иброҳим Конатега бўлган қизиқишни оширди. Бу ҳақида "ESPN" нашри хабар бермоқда. 
 
Хабарингиз бор, франциялик ҳимоячи мерсесайдликлар таркибидаги ўрнидан қониқмаётгани сабаб, трансферлар ойнасида жамоани тарк этиш ҳақида ўйлаётган эди. Бироқ, клуб мутасаддилари футболчи чемпионликка эришиш учун катта ёрдам беради, деб ҳисоблашди. 
 
"ESPN" нашрининг маълумотига кўра, парижликлар ёзги трансферлар ойнасида ҳимояни кучайтиришни мақсад қилиб қўйган. Манбага кўра, ҳозирги кунда Конате энг яхши вариант сифатида кўрилмоқда. Агарда англияликлар ҳимоячини сотмоқчи бўлса, "Пари Сен-Жермен" таклиф билан чиқишга тайёрлигини билдирган. 
 
Маълумот ўрнида, 25 ёшли фулбек жорий мавсум Арне Слот қўл остида 26 та беллашувда иштирок этиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 50 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию