ПСЖ Мбаппега ўринбосар топди. Клуб у учун 70 миллион евро сарфлашга тайёр
Ҳужумчи Рафаел Леауга ПСЖ клуби қизиқиш билдирмоқда, аммо "Милан" уни ўз сафида олиб қолишни хоҳлайди.
"La Gazzetta dello Sport" нашрининг хабар беришича, Париж клуби 22 ёшли футболчи хизматига қизиқмоқда ва у учун 70 миллион евро таклиф қилишга тайёр. "Россонерилар" уни фақатгина 100 миллион евро эвазига сотиш ниятида.
Тез орада миланликлар Леаунинг янги шартномасини муҳокама қилади. Португалиялик форварднинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. "Милан" унга 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома ва 4.5 миллион евро маош таклиф қилмоқчи.
Жорий мавсумда Леау жами 41 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол ҳамда 8 та голли узатма муаллифига айланди.
Фикрлар