ПСЖ Мбаппени катта суммага “ухлатди”
ПСЖ раҳбарияти ва клубни тарк этишини эълон қилган Килиан Мбаппе ўртасида яна зиддият келиб чиқди.
L’Equipe нашрининг маълум қилишича, клуб хўжайини Нассер Ал-Хелаифийга 25 ёшли форварднинг “Реал”га эркин агент сифатида бепул ўтиб кетаётгани ёқмаяпти.
Манбага кўра, Ал-Хелаифий Мбаппега умумий ҳисобда 80 миллион евро миқдоридаги маош ва бонус пулларини тўлашдан бош тортди. Яъни, клуб Мбаппега апрель ойи учун маош ва февралда ўйинчига ваъада қилинган катта миқдордаги мукофот пулини бермаган.
Айни пайтда Килиан Мбаппе манфаатларини ҳимоя қилаётган юристлар тўловларни ундуриш бўйича иш бошлади.
Фикрлар