ПСЖ меҳмондан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтди

Франция биринчи дивизиони 4-туридан ўрин олган "Ницца" - ПСЖ учрашуви ўз якунига етди. Ушбу баҳсда парижликлар йирик 3:0 ҳисобида мезбонларни таслим этди. 

Голларга Мбаппе, Ди Мария ва Маркиньос муаллифлик қилди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Навас тўпга чиқишда ажойиб ҳаракат қилди.

  • 88'

    Навас олис масофадан берилган зарбани қайтаришга эришди.

  • 84'

    Бакер сариқ карточка олди.

  • 82'

    "Ницца" ҳеч йўқ битта гол уриб олиш мақсадида олдинга боряпти.

  • 79'

    Ди Мария ва Мбаппе майдондан олинди. Сарабия ва Калимуендо майдонга тушди.

  • 77'

    Мбаппенинг голи офсайд сабаб бекор қилинади.

  • 76'

    "Ницца" ўйинни ташлаб қўйди.

  • 73'

    Гессанд ўрнига Лопес майдонга тушди.

  • 71'

    "Ницца" вазиятни ўнглаш йўлларини қидирмоқда.

  • 66'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Маркиньос ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди.

  • 64'

    Мбаппенинг зарбаси йўлига ҳимоячилар оёқ қўя олишди.

  • 63'

    Икарди йиқилди. Ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади.

  • 59'

    Икардининг зарбасини дарвозабон олиб чиқишга эришди. 

  • 58'

    Тьюрам-Улиен ўрнига Силвестр майдонга тушди.

  • 56'

    Ди Мариянинг тайёргарликусиз берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 54'

    Навас Аталнинг зарбасини қайтарди.

  • 53'

    ПСЖнинг яна бир ҳужуми гол билан якунланмади.

  • 50'

    "Ницца" амалга оширган ҳужум ва берилган зарба Навас дарвозасини хавфда қолдирмади.

  • 48'

    Иккинчи тайм тенг курашлар остида бошланди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ди Мария тайм сўнгида темпни туширмоқчи бўлган "Ницца"ни жазолади.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Мбаппенинг яна бир зарбаси йўлини ҳимоячилар ёпа олди.

  • 40'

    Эррера ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозага тепди. Дарвоза устуни "Ницца"ни қутқариб қолди.

  • 37'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мбаппе ҳисобни очди.

  • 36'

    Мана ўша йўл: пенальти! Мбаппега нисбатан жарима майдони ичида қоида бузилди.

  • 36'

    Парижликлар рақиб ҳимоясига ёриб киришнинг йўлини топа олмаяпти.

  • 33'

    Мбаппега узатилган тўпни ҳимоячилар манзилигача боришига йўл қўймади.

  • 30'

    Мбаппе офсайдда қолиб кетди.

  • 28'

    Майдон эгалари мақсадсиз орқа чизиқда тўпни ушлаб турибди.

  • 27'

    Рони Лопешнинг жарима майдонига узатган тўпи ноаниқ чиқди.

  • 25'

    Кимпембе бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўналтирди. Ноаниқ.

  • 23'

    Гуйе ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Эррера майдонга тушди.

  • 22'

    Гуйе тиббий ёрдам қабул қилди.

  • 19'

    Навас "Ницца" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини қайтаришга эришди.

  • 17'

    Ди Мариянинг уруниши ҳам бесамар кетди. "Ницца" ҳужум уюштириш навбатини олмоқда.

  • 15'

    Майдон эгалари ҳозирча бехато ҳаракат қилмоқдалар.

  • 12'

    "Ницца" орқа чизиқда қўрқмай тўпни назорат қилмоқда.

  • 10'

    Ди Мариянинг узатмаси йўлини ҳимоячилар тўса олди.

  • 8'

    Мбаппенинг жарима майдонига ёриб кириб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади.

  • 6'

    ПСЖ тўп узатмалардаги хатолар туфайли кўп ҳужумларини бой бермоқда.

  • 4'

    "Ницца"нинг жарима узатмаси ўхшамади.

  • 3'

    Дастлабки дақиқаларданоқ ПСЖ ташаббусни ўз қўлига олди.

  • 0'

    Жамоалар ўйиндан олдинги расмий жараёнларни якунлади. Барча нарса баҳс бошланишига тайёр.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Бугун ПСЖ "Ницца" майдонига сафар уюштиради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, еврофутбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!