ПСЖ Месси ва Неймардан воз кечмоқда

ПСЖ раҳбарияти ёзда жамоа юлдузлари – Лионель Месси ва Неймарни трансферга қўйиш масаласини кўриб чиқмоқда. Клубнинг қатарлик хўжайинлари лойиҳани ўзгартирмоқчи. Яқинда ПСЖ Чемпионлар лигасини тарк этганидан кейин лойиҳа қайта кўриб чиқилиши ва таркиб ёшартирилиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

L’Equipe нашрининг маълум қилишича, парижликларга бу икки юлдузни пуллаш осон бўлмайди. Чунки бошқа клублар молиявий қийинчиликлар давом этаётган пайтда Месси ва Неймарнинг маошини кўтара олмайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу икки юлдузнинг борар жойи АҚШ чемпионати бўлиши мумкин.

Месси ва Неймар ПСЖда қолган тақдирда ҳам, ёш ўйинчиларга кўпроқ ўйин амалиёти берилишига кўникишларига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!