ПСЖ Мессидан ҳам воз кечишга қарор қилди!
ПСЖ раҳбарияти Европа футболида етакчилик қиладиган янги лойиҳани амалга ошириш жараёнида ёши ўтиб қолган юлдуз ўйинчилардан воз кечадиган бўлди.
Парижликлар Неймардан қутилишга ҳаракат қилаётгани янгилик эмас. Бразилиялик ҳужумчининг клуб раҳбарияти билан муносабати бузилган.
Энди мутасаддилари Лионель Мессига ҳам тезроқ жавоб бериб юбормоқчи. Бу ҳақда испаниялик журналист Педро Мората хабар берди.
Париж суперклуби раҳбарияти таркибни асосий рақобатбардош ёшлардан тузмоқчи. Шунинг учун янги келган спорт директори Луис Кампос ва жамоани қабул қилиб олиши кутилаётган Кристофер Галтье 30 ёшли Неймар ва 35 ёшли Мессини жамоада қолдирмоқчи эмас.
Маълумотларга қараганда, янги таркиб жамоа билан уч йиллик битим тузган Килиан Мбаппе атрофида шакллаштирилади.
Фикрлар