ПСЖ "Наполи" юлдузларига кўз тикди
Франциянинг ПСЖ клуби “Наполи”га вингер Хвича Кварацхелия ва форвард Виктор Осимхенларни сотиб олиш учун жами 200 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда “Corriero dello Sport” нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, неаполликлар Хвича билан хайрлашмоқчи эмас. Аммо 130 миллион евролик таклиф тушса рахбарият, аниқроғи шаҳсан жамоа президенти Аурелио де Лаурентиснинг ўзи бу масалани ўйлаб кўриши мумкин. Виктор Осимхен бўйича тушадиган ҳар қандай таклиф эса, дарҳол кўриб чиқилишининг эхтимоли катта.
ПСЖ ушбу футболчиларни ўтган мавсум якунида жамоани тарк этган Килиан Мбаппе, шунингдек, сарфланган миллионлар ва умидларни оқлай олмаган ҳужумчи Рандал Коло Муани ўрнига номзод сифатида кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хвичанинг "Наполи" билан тузган амалдаги битими 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Виктор Осимхеннинг мехнат шартномаси эса, 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Фикрлар