ПСЖ "Ним"ни йирик ҳисобда таслим этиб, 3-поғонада қолди

Франция 1-дивизионининг 23-туридан ўрин олган ПСЖ - "Ним" баҳси бўлиб ўтди. Унда парижликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиндаги голларга Ди Мария, Сарабия ва Мбаппе муаллифлик қилди. 

Ушбу ғалабадан сўнг, Маурисио Почеттино шогирдлари ҳисобидаги очколар 48 тага етди ва улар 3-поғонада қоладиган бўлди. "Ним" эса, 15 очкоси билан энг сўнгги поғонани банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!