ПСЖ ўз уйида ғалабага эришиб, ниҳоят биринчи ўринга қайтди

Франция 1-лигаси 25-туридан ўрин олган ПСЖ - "Ницца" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин парижликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Учрашувдаги голларга ПСЖ сафида Юлиан Дракслер ҳамда Мойзе Кин муаллифлик қилган бўлса, "Ницца"нинг ягона голи Рони Лопеш номига ёзилди.

Шу тариқа, очколари сонини 54 тага етказиб олган Париж клуби "Лилль" билан очколарини тенглаштирган ҳолда, ниҳоят биринчи ўринга қайтди.

  • 90+2'

    Ўйин якунланди. ПСЖ ўз майдонида қийин ғалабага эришди

  • 90+2'

    Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 90'

    Ҳакам бу сафар Икардини огоҳлантирди

  • 87'

    Килиан Мбаппега сариқ карточка кўрсатилди

  • 83'

    Мойзе Кен ўрнига Андер Эрерра майдонга тушди

  • 81'

    Мбаппе олдинга ўтишга ҳаракат қилганди, ҳимоячи осонликча уни тўпсизлантирди

  • 80'

    Лейвин Курзава ўрнига Сарабия, Юлиан Дракслер ўрнига эса Митчел Баккер туширилди

  • 79'

    "Ницца" тўпни назорат қилиб, рақиб хатога йўл қўйишини кутмоқда

  • 77'

    ГООООООООЛ! Мойзе Кин парижликларни олдинга олиб чиқди

  • 70'

    Маркиньос рақиб футболчисини йиқитди

  • 66'

    Парижликлар тўлиқ тўп назоратини ўз қўлига олди

  • 61'

    Курзаванинг жарима майдонига узатган тўпига аниқлик етишмади

  • 58'

    ПСЖ футболчилари қанча ҳужумга ўтмасин, ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилмоқда

  • 54'

    Мбаппе тўп учун курашда ҳимоячини ортда қолдирди ва дарвоза томон зарба йўллади. Тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди

  • 50'

    ГОООООООЛ! "Ницца" рақиб футболчиларининг хатосидан унумли фойдаланди. Гол муаллифи Рони Лопеш

  • 48'

    "Ницца" иккинчи бўлимни анча фаол бошлади

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    Мойзе Киннинг дарвоза томон йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

  • 40'

    ПСЖ футболчилари тўпни назорат қилишмоқда

  • 37'

    Пьер Леес-Мелунинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришга эришди

  • 34'

    Лейвин Курзава жарима майдонига тўпни узатди, Кин бироз кеч қолди

  • 31'

    Пьер Леес-Мелунинг узатмасини Париж клуби ҳимоячилари қайтариб юборди

  • 28'

    Паредеснинг бурчакдан узатган тўпига аниқлик етишмади

  • 24'

    Идрисса Гуйе майдонда жароҳат олиб ётибди

  • 21'

    ГООООООООООООООЛ! Дракслер керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўлди ва жамоасини олдинга олиб чиқди

  • 18'

    "Ницца" тўлиқ ўйинни назорат қилмоқда

  • 12'

    ПСЖ кўплаб паслар беряпти, тўп назорати юқори, позицион ҳужум авжида.

  • 10'

    Рони Лупеш бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар фаол ўйнади.

  • 9'

    Лейвин Кюрзава рақиб ҳужумини чиройли тарзда тўхтатиб қолди. "Ницца" бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 8'

    Килиан Мбаппе дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, бироқ ҳимоячи уни тўхтатиб қолди.

  • 6'

    Анди Пельмар рақибини чалиб йиқитди, бош ҳакам фол қайд этди.

  • 5'

    Меҳмонлар вакили воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 3'

    Дастлабки дақиқалардан парижликлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!