ПСЖ президенти: Неймарни ПСЖда кўриб турганимдан ҳурсандман
Ads

ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи 222 млн евро эвазига “Барселона”дан сотиб олинган Неймар борасида илиқ гапларни айтиб ўтди.

“Биз улкан хурсандчилик ва фахр билан Неймарни ПСЖда қарши олмоқдамиз. У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Ундаги ғолиблик рухи, кучи, характер ва етачилик қобилияти уни хали энг буюк футболчи қилади.

Неймар ПСЖга ажойиб мухитни олиб келди. 6 йилдан буён биз бошлаган лойиҳа туфайли, франсуз футболи ва Европа футболи янги даражага кўтарилди. Неймар сотиб олингач, биз ўз орзуларимизнинг рўёбини кўришга яқинлашамиз”, – деб айтиб ўтди қатарлик функционер.