ПСЖ Родрини сотиб олишни режалаштирмаяпти
ПСЖ раҳбарияти бу ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандесни жамоага олиб келишни режалаштираётгани йўқ.
Le Parisien нашри хабар беришича, парижликлар 30 ёшли испаниялик футболчи учун курашга қўшилмасликка қарор қилган. Клуб раҳбарлари жамоа марказий зонасида ҳозирнинг ўзида етарлича юқори савиядаги футболчилар борлигини таъкидламоқда. Шу билан бирга, Родри учун асосий даъвогар сифатида ҳануз мадридлик «Реал» кўрилмоқда. Маълумотларга кўра, испаниялик клуб жаҳон чемпионати — 2026нинг энг яхши ўйинчисини қўлга киритиш мақсадида «Сити» билан фаол музокаралар олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Родри Эрнандес Англия чемпионатида «Манчестер Сити» таркибида 21 та ўйин ўтказиб, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этган. Ундан аввал ярим ҳимоячи «Атлетико» ва «Вильярреал» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар