ПСЖ суперфутболчи бўйича тўртинчи таклифни юборади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Пари Сен-Жермен» «Монако» ярим ҳимоячиси Магнес Аклиушни сотиб олиш бўйича тўртинчи таклифини тайёрламоқда. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, бу сафар парижликлар футболчи учун 50 миллион евро атрофида маблағ таклиф этишга тайёр. 

Илгариги музокараларда «Пари Сен-Жермен» тахминан 40 миллион евро таклиф қилган, аммо «Монако» бу суммани қабул қилмаган эди. Князлик клуби хавбек учун камида 70 миллион евро олишни истамоқда. Шу боис томонлар ўртасидаги музокаралар яна давом этиши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда Аклиуш барча мусобақалар доирасида 43 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатма амалга оширди. 

Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Магнес Аклиушнинг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!