ПСЖ вакили: Месси “Барса”га қайтади!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ ярим ҳимоячиси Андер Эррера жамоадоши Лионель Месси ҳақида фикр билдириб, аргентиналик юлдуз барибир “Барселона”га қайтишини айтди.

- Мен унинг қалби “Барселона”га боғланганини биламан. Бир кун келиб, у барибир Каталонияга қайтади. Ҳозирча, у ПСЖ футболчиси ва бу жамоа билан совринларни ютиши керак, - деди Андер Эррера.

Лионель Месси 16 мавсум давомида “Барселона” шарафини ҳимоя қилган. У клуб тарихида энг кўп гол урган ўйинчи ҳисобланади. Аргентиналик юлдуз “Барселона” учун 778 та учрашувда 672 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!