ПСЖ хўжайини Неймарнинг келажаги борасида якуний қарорга келди

Франциянинг ПСЖ клуби хўжайини Носир Ал-Хелаифи жамоа ҳужумчиси Неймарнинг келажаги борасида якуний қарорга келди.

Marca нашрининг ёзишича қатарлик бизнесмен бразилиялик футбол юлдузини жамоасида сақлаб қолмоқчи ва у бу борада бошқа клублар билан ҳеч қандай музокаралар ўтказмоқчи эмас.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Неймар парижликлар раҳбариятидан ўзини “Реал”га қўйиб юборишини сўраганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!