ПСЖ яна бир иқтидорли ҳужумчини кўз остига олиб қўйган

"Сассуоло" ҳужумчиси Жанлука Скамакка ПСЖга ўтишга яқин турибди, дея хабар беради Фабрицио Романо.

Италиялик журналистнинг ёзишича, Париж клуби футболчи учун 40 млн евро таклиф қилган. Бироқ, “Сассуоло” Жанлука учун камида 50 миллион евро талаб қилмоқда.

Ҳозирда томонлар трансфер борасида музокара олиб бормоқда.

ПСЖ раҳбарияти Скамакка билан 2027 йилга қадар амал қиладиган ва йиллик маоши 3,5 миллион еврони ташкил қиладиган шартнома тайёрлаб қўйган. Ҳужумчи ҳам фаолиятини парижликлар сафида давом эттиришга қарши эмас.

23 ёшли Скамакка 2017 йилда "Сассуоло"га ўтган. У 2021/2022 йилги мавсум “қора-яшиллар”нинг А Серия доирасидаги 36 та ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига 16 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!