ПСЖ янги мураббий билан келишувга эришди

Кристоф Гальтье ПСЖ билан келишувга эришди. 

"Ницца" устози парижликлар билан 1 йилга узайтириш опцияси билан 2 йиллик шартнома борасида келишиб олди. "L’Equipe" нашри берган хабарга кўра, 55 ёшли мутахассиснинг маоши Маурисио Почеттиноникидан камроқ бўлади. 

Бундан ташқари, Париж клуби ҳали аргентиналик мураббийнинг товон пули масаласида ҳамон келиша олмаяпти. 

Қайд этиш лозим, "Пари Сен-Жермен"нинг янги устози аллақачон ўзига керак бўлган ўйинчилар трансферини режалаштириб бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!