ПСЖ ёзда 2 нафар тажрибали футболчиси билан хайрлашади

ПСЖ клубининг икки етакчиси – Тиаго Силва ҳамда Эдинсон Кавани жорий мавсум якунлангач жамоани тарк этишади.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра Франция чемпиони бразилиялик ҳимоячи ва уругвайлик ҳужумчининг ёши ўтиб бораётгани сабаб улар билан шартномани узайтирмоқчи эмас.

Маълумот учун, Силва ПСЖ сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда, Кавани эса 2013 йилдан буён.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!