ПСЖ юлдузини Англия топ-клубларига чорлашяпти

Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Пари Сен-Жермен”нинг португалиялик ҳужумчиси Гонсалу Рамуш фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Журналист Экрем Конурнинг X ижтимоий тармоғидаги маълумотига кўра, “Манчестер Юнайтед” Рамушни сотиб олишга қизиқмоқда ва аллақачон унинг вакиллари билан боғланган.

Шунингдек, “Тоттенхэм Хотспур” ҳам таркибини кучайтириш мақсадида бу ёзда Рамушни сотиб олиш имконияти ҳақида маълумот олгани хабар қилинмоқда.

Футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун парижликлар клубини тарк этишга тайёр. Унга Англия Премьер-лигасининг яна икки вакили – “Челси” ва “Ньюкасл Юнайтед” ҳам қизиқиш билдиряпти.

Гонсалу Рамуш 2024 йилда “Бенфика”дан ПСЖга 65  миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2028 йил июнигача амал қилади.

Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 38 та ўйин ўтказиб, 11 гол урди ва икки голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!