"ПСЖ"да Роналдуга "нон" йўқ

"ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфи ҳужумчи Криштиану Роналду билан шартнома имзолашдан бош тортди.

"Сўзсиз, у афсона, сўнмас юлдуз. Мен уни профессионал футболчи сифатида ҳурмат қиламан. КриРо ҳозир 37 ёшда ва ҳали ҳам ажойиб ўйин кўрсатмоқда.

Ҳужумига эътибор қаратган ҳар бир клуб уни сотиб олишни истайди. Биздаги муаммо шундаки, унинг позициясида кўплаб ўйинчилар мавжуд. Ростини айтсам, бу трансфернинг айни дам иложи йўқ", — деди Ал-Хелайфи.

Эслатиб ўтамиз, Португалия ЖЧдаги иштирокини давом эттирмоқда. Сантуш шогирдлари эртага Марокашга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!