ПСЖдаги ҳамюртимиз: Парижлик мухлислар мени қўллаб-қувватлашди

Жорий йил 5-6-февраль кунлари Франциянинг Париж шаҳридаги “Аccор Арена” спорт мажмуасида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтди.

Дунёнинг энг кўзга кўринган дзюдочилари иштирок этган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар вакили бронза медалини қўлга киритди ҳамда 500 рейтинг очкосига эга бўлишди. Жумладан, Токио-2020 ёзги Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов (-90 кг) ҳам ўз вазн тоифасида совриндорлар сафидан жой олди. У Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Франциянинг “Аккор Арена” спорт мажмуасида ўтган “Катта дублға” туркумига кирувчи Париж турнирида ўзбекистонлик 5 нафар спортчи иштирок этиб, 3та бронза медалини қўлга киритдик.

Биласиз, яқинда Франциянинг “Пари Сен-Жермен” спорт клуби билан шартнома имзолаган эдим. Бу мусобақа Парижда бўлгани ва мезбон мухлисларнинг қўллаб-қувватлагани туфайли ушбу турнир спортчи сифатида менга умуман қийинчилик туғдирмагани, ўзимни худди уйдагидек ҳис қилганимни айтиб ўтмоқчиман. Рақиблар борасида тўхталсак, ярим финалга чиқиш баҳсидаги япониялик спортчи билан беллашув қийин кечди. У билан учинчи маротаба тўқнаш келишимиз. Олдин 2 маротаба ютган бўлсам, бу сафар имкониятни бой бердим. Шундай бўлса-да бундан афсусланаётганим йўқ. Олдимизга қўйилган мақсадни максимал даражада бўлмасада, қисман уддаладик. Париж “Катта Дубулға” турнири олдинда бўладиган Осиё ўйинлари ҳамда Тошкентда бўладиган Жаҳон чемпионатига катта мактаб вазифасини бажаради деб ўйлайман", - деди Давлат Бобонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Afzal Pirmatov
10/02/2022 14:35
Молодец --Бобоновдан футболчилар урнак олишса боларкан