ПСЖнинг 17 ёшли хавбеки "Арсенал"га ўтишга яқин турибди

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ясин Адли тез орада Англия премьер-лигасига кўчиб ўтади.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 17 ёшли Франция ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Лондоннинг “Арсенал” клуби сафига бориб қўшилади. Таъкидлаш керакки, ўтган ҳафта “канонирлар” бошқарувини ўз қўлига олган ПСЖнинг собиқ бош мураббийи Унаи Эмери ушбу футболчининг имкониятларини юқори баҳоламоқда.

Ўз навбатида парижликларнинг ўзлари ҳам Адлини таркибда сақлаб қолиш учун унинг маошини сезиларли равишда оширишмоқчи. Адлига шунингдек “Бавария” ва “Реал” каби жамоалар ҳам жиддий қизиқиш билдиришаётган эди. Аммо, “Арсенал” футболчининг ўзи билан гаплашиб, унга етарли ўйин амалиёти ваъда қилган.

Маълумот учун, Адли якунланган мавсум ПСЖ сафида бор йўғи 1та баҳсда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!