Пулишич: Биз жаҳон чемпионатида ғалаба қозона оламиз

“Челси” клуби ва АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристин Пулишич терма жамоасининг ЖЧ-2022даги ғалабасига ишонишини айтди.

Пулишичнинг айтишича, АҚШ жаҳон чемпионатига ғалаба қозониш мақсади билан боради. Футболчининг сўзларига кўра, АҚШ бўлажак жаҳон чемпионатида ўзининг энг яхши натижасига эриша олади. Пулишичнинг фикрича, агар бирор нарсага ишонсангиз, бу содир бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Қатарда бўлиб ўтадиган мундиал жорий йилнингг 12 ноябридан 12 декабрига қадар бўлиб ўтади. АҚШ мусобақанинг гуруҳ босқичида Англия, Уэлс ва Эрон билан бир гуруҳда баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!