Пулишич
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич “Челси”га ўтиш бўйича дастлабки келишувларга эришган. Энди клублар футболчининг товон пули борасида бир қарорга келишса бас, дея хабар бермоқда Bild нашри.

Манбада ёзилишча, немис клуби америкалик футболчининг кетишига қарши эмас. Бунинг учун харидор жамоа 45 млн евро кам тўламаса бўлди. Агар барча келишувлар амалга ошса, Пулишич “Челси”га 2019 йил июнида ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Кристианнинг “Боруссия” билан тузган амалдаги шартномаси 2020 йил ёзида якунига етади.

Аввалроқ 20 ёшли америкалик футболчининг хизматларига Мюнхеннинг “Бавария”, “Ливерпуль” ва ПСЖ клублари қизиқиш билдирмоқда.