Пулишич футбол тарихидаги энг қимматбаҳо америкаликка айланди
Ads

"Боруссия" Дортмунд ҳамда "Челси" жамоалари ақшлик вингер Кристиан Пулишичнинг трансферини келишиб олишди. Унга кўра, лондонликлар 20 ёшли футболчи учун немис клубига 64 млн евро тўлайдиган бўлишди.

Шу тариқа Пулишич америкалик энг қимматбаҳо футболчига айланди. Бундан олдинги рекорд Жон Бруксга тегишли эди. 2010 йилда Брукс учун "Вольфсбург" 22 млн еврони аямаган эди.