Пулишичга Франциядан таклиф бор

Мазкур ёзда "Челси"ни тарк этиши кутилаётган Кристиан Пулишичнинг кейинги манзили ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Унга Италия клублар қизиқиш бирлдираётганди. Шу билан бирга, "Лион" ҳам вингерни ўз таркибига қўшиб олиш учун ҳаракат қилмоқда, дея хабар берди "L'Equipe" нашри. 

Айни дамга келиб, аристократлардан кетаётган футболчилар сони ортиб бормоқда. Уларнинг кўпчилиги Саудия Арабистонига йўл олишни танлади. Аммо Кристианга ушбу чемпионатдан таклиф бўлмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Пулишич 2019 йилда "Боруссия"дан 64 миллион евро эвазига сотиб олинган. Унинг айни дамдаги "Transfermarket" порталидаги нархи 32 миллион еврога тенг бўлиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!