Пулни биринчи ўринга қўймаган футболчи ёхуд Элдор Шомуродов нега айнан Европага кетишни хоҳлаган?

“Женоа” ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Nobel” YouTube каналига берган интервьюсида Европана кўпроқ пул ишлаш учун келмагани ва ҳозир "Ростов"дагидан кўпроқ пул топаётгани ҳақида гапирди.

- Сизда Қатарда, Саудия Арабистонида, Яқин Шарқнинг бошқа жойларида тўп суриш имкониятлари бўлган. У ерда кўпроқ пул топишингиз мумкин эди...

- У ерларда фақат пул бор. Мен футболчи сифатида ривожланишни хоҳлардим, шунинг учун ҳар доим бу ерга етиб боришни ва Европа футболи қандай эканлигини кўришни истапдим. Бу ерда, биринчи навбатда, профессионаллик, иккинчидан, тезлик бошқа даража. Менимча, асосий сабаб, бу ерда ҳар бир киши  ўзини ҳақиқий футболчи каби ҳис қилади. Сиз аллақачон энг яхши лигада ўйнаяпсиз, биласизки, бутун дунё сизга эргашмоқда.

- Кокорин маоши паст бўлса ҳам шу ерга келди. Бу ерда сиз “Ростов”дагига қараганда кўпроқ маош оласизми ёки камроқ?

- Кўпроқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
18/02/2021 20:48
Насаф футбол клуби директори Сергей Петрович Кучеренко исътефо бериши керак

Шонли тарихга эга Насаф клубида шу кунларда кўплаб аянчли оқибатларга олиб келадиган ўзгаришлар кузатилмоқда. Жамоа мураббийи Рўзиқул Бердиев ва етакчи ўйинчилар билан контракт тузилмаган, жорий мавсум учун футболчилар ПФЛ дан рўйҳатдан ўтказилмаган, форвард Бобур Абдуҳолиқов ҳам мана Украина клубига текинга ўтиб кетди. Клуб спорт ишлари директори Юнус Набиевни ҳам ишдан олинади деган гаплар чиқди бугун. На ҳомийлар, на футболчилар билан тизимли ишлаш йўлга қўйилган. Насаф футбол клуби бош директори Сергей Кучеренкони ўйловсиз сиёсати клубни жар ёқасига олиб келди. Насафдаги муаммолар бош сабабчиси бўлишига қарамай жамоатчиликни чалғитиш мақсадида муҳлисларни вилоят ҳокимлигига қайради. Вилоят ҳокими Тошкентда даволаниш таътилида «Ўзбекнефтгаз» раҳбарияти билан гаплашиб клубга пул тушириб берди, қачонгача бундай бўлади энди? Трансфер, тадбиркорлар ва ҳомийлар билан ишлай олмаган Кучеренко нега ҳалиям лавозимида қолмоқда? Украина фуқароси бўлган Кучеренко ва ҳамкасбини клубда ишлаши учун клуб солиқ ҳам тўлаб келмоқда. Наҳотки Насаф клубини бошқара оладиган бошқа мутаххасис йўқ? Кучеренкони шу сиёсати бўлса, ўзбек футболига кўплаб етук футболчилар етказиб берган Насаф клуби инқирозга юз тутиши шубҳасиз. Насаф клуби атрофида бўлаётган воқеаларга вилоят ҳокими Зойир Мирзаев қандай қарайди? Шонли тарихга эга клуб бунақа таназзулга юз тутишини шу вилоят ва клубнинг содиқ мухлиси сифатида ман истамайман. Вилоят ҳокими ушбу вазиятга аралашиши шарт. Кучеренко исътефо берсин.