Пушкаш мукофотига номзодлар рўйхати эълон қилинди

ФИФА расмий твиттери йилнинг энг чиройли голи муаллифига бериладиган Пушкаш совринига номзод 10 нафар футболчини эълон қилди.

Унга кўра Даниэль Жори ("Дебрецен"), Лионель Месси ("Барселона"), Златан Ибрагимович ("Лос-Анжелес Гэлакси"), Эндрос Таунсенд ("Кристал Пэлас"), Фабио Квальярелла ("Сампдория"), Хуан Кинтеро ("Ривер Плейт") ва Матеус Куньялар ("РБ Лейпциг") номзодлар рўйхатидан жой олишди.

Эслатиб ўтамиз, Пушкаш соврини 2009 йилдан буён топшириб келинмоқда. Ушбу мукофот ўтган йил “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга насиб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!