Пхёнчхан-2018: Слопстайл бўйича баҳслар бошланди

Айни дамда қизғин давом этаётгн Пхёнчхан Олимпиадасида сноуборднинг слопстайл йўналишида ҳам спортчилар ўз иштирокларини бошлаб юборишди. Бироз аввал 1-квалификация гуруҳидан кейинги босқичга ўтган атлетлар номи маълум бўлди.

Ушбу гуруҳда энг яхши кўрсаткич норвегиялик Маркус Клевелендга тегишли бўлди. Айни дақиқаларда 2-квалификация гуруҳида ҳам спортчилар баҳс олиб боришмоқда. Регламентга кўра, ҳар бир гуруҳдан 6 нафар сноубордчи финал йўлланмасини қўлга киритади.

Сноуборд, слопстайл.

1-квалификация гуруҳидан ўтганлар

1. Маркус Клевеланд (Норвегия);

2. Карлос Гарсия Найт (Янги Зеландия);

3. Себастян Тоутант (Канада);

4. Монс Ройсленд (Норвегия);

5. Торгер Бергрем (Норвегия);

6. Никлас Меттсон (Швеция).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!