Пьянич 2 та халқаро ўйинга дисквалификация қилинди

Босния ва Герцеговина терма жамоаси ва “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич 2 та халқаро ўйинларга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, Пьянич Евро-2020 саралашидан ўрин олган Грецияга қарши ўйинда тўғридан-тўғри қизил карточка олган эди. Энди у саралашнинг Финляндия (8 июнь) ва Италияга (11 июнь) қарши ўйинларда терма жамоасига ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Пьянич Босния ва Герцеговина терма жамоаси сафида ҳозирча 86 та ўйинда иштирок этган ва 12та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!