Пьянич учун "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити" даъвогарлик қилмоқда

"Ювентус" хавбеки Миралем Пьянич "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра юқорида номлари тилга олинган клублар 29 ёшли босниялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришади. “Кекса синьора” эса ушбу футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Пьянич жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 43та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ва 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!