Қачондан мухлислар стадионларга киритилади? - Диёр Имомхўжаевдан жавоб
Юртимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхши томонга ўзгармоқда. Ва Табиийки мухлислар ҳам стадионларга тушишни истамоқда. Улар қачондан ўйинларга томошабинлар киритилиши мумкинлиги бўйича мурожаатлар қиляпти. Бу саволга ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида маълумот берди.
- Футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши масаласида мурожаатлар тинаётгани йўқ. Бу борада ЎФА коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясига мурожаат қилган. Сабаби, спорт мусобақаларининг мухлисларсиз давом эттирилиши бўйича чеклов ҳам айнан шу комиссия томонидан ўрнатилган.
Демак, комиссия хулосасидан келиб чиқиб, футбол учрашувларига мухлислар ё киритилади ёки чекловлар давом этади. Комиссия қарори бор вақтда ЎФА ёки ЎзПФЛ ўзбошимчалик билан чекловларга қарши иш қила олмайди. Кутамиз, - деди Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар
Комиссия томонидан чиқарилган тайинсиз қарорларини ҳеч бири Тошкент СИТИ га ўтгани ҳам бажарилгани ҳам йўқ.
Қолаверса шу кунларда Тошкент шаҳар туманларида тунги соатларда сайлов олди фестивалга ўхшаш қанақадир мероприятиялар аллақачон бошлаб юборилган.
Тақиқлов фақат футболда стадионда қолди холос.
Негадир шу МАХСУС КОМИССИЯ билан ПФЛ бир бирига жуда ҳам ўхшашда.
Ўхшатгунча учратмас деганлари шумикин-а.