Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Қарғалар" юлдузини ушлаб қолиш йўлини топди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Харидор кўпайиб кетди

«Ньюкасл» жамоаси ҳимоячиси Люис Холл яқин кунларда клубдан янги шартнома бўйича расмий таклиф олиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, «сороклар» ёш футболчи билан янги, анча йирик шартнома борасида музокараларни бошлашга тайёрланмоқда. «Ньюкасл» 21 ёшли футболчининг маошини сезиларли равишда оширишни режалаштирмоқда. 

Бунда «Манчестер Юнайтед» томонидан билдирилаётган қизиқиш асосий омиллардан бири сифатида қайд этилмоқда.

Аввалроқ хабар берилганидек, «қизил иблислар» Люис Холлни 2027 йилда ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда учта ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма муаллифига айланмаган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ