Қария футболчи Испаниянинг машҳур клубига ўтмоқчи

Португалия терма жамоаси сафида Европа чемпионатида иштирок этган 41 ёшли Пепе Испания чемпионатига қайтиш арафасида турибди.

Тажрибали ҳимоячининг “Порту” билан амалдаги шартномаси якунланган. Эркин агентга айланган ўйинчи билан “Сельта” ҳамкорлик қилмоқчи.

Пепе аслида “Маритиму” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади ва юртида бу жамоадан ташқари “Порту” шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Пепе 2007 йили “Реал”га кўчиб ўтди ва мадридликлар сафида ўн йил давомида тўп тепди. Кейинчалик машҳур ҳимоячи “Бешиктош”да бир йил ўйнади.

2018 йили “Порту” жамоасиз қолган собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олиб, шу пайтгача ўз таркибида ўйнатиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!