
Қария тўпурар роса талаш бўляпти
Ўтган мавсум якунларига кўра, Англия Премьер-лигасини тарк этган “Лестер Сити” жамоанинг энг машҳур юлдузи, “тулкилар” сафида 13 йил тўп тепган Жейми Варди билан хайрлашган эди.
38 ёшли тўпурар ўзига янги клуб танлаши керак. Вардига Англиянинг ўзидан бир қатор клублардан, хусусан, “Вулверхэмптон” ва “Лидс Юнайтед”дан таклиф бўлмоқда. Бироқ ҳужумчи ўз фаолияти илк бор ўз юртидан ташқарида тўп тепиш имкониятига ҳам эга бўлмоқда.
Таниқли инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида хабар беришича, Жеймига Испания чемпионатининг тўртта клуби даъвогарлик қилмоқда.
Манбага кўра, “Севилья”, “Валенсия”, “Вильярреал” ва “Бетис” англиялик форвардга шартнома беришга тайёр турибди.
Бундан ташқари, АҚШнинг “Сан-Диего” ва “Ди-Си Юнайтед” каби клублари Жейми Вардини ўз кучини МЛСда синаб кўришга чорлаяпти.
Фикрлар