"Қароқчи"нинг кейинги жанги қачон ўтказилиши маълум
Шара Буллет номи билан танилган UFC жангчиси Шарабутдин Магомедов октагонга қайти муддатини эълон қилди.
"Эҳтимол, май ойида кейинги жангимни ўтказишим мумкин. Менимча, бу энг идеал вақт", - деди Магомедов Камил Гаджиевнинг You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, "UFC on ABC 9" турнирида Шара Буллет канадалик Марк-Андре Баррио устидан ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонган эди.



Фикрлар