Қаршида “Насаф”га мағлуб бўлган “Ал Васл” чемпионат баҳсида ҳам ютқазди
Ads

Бугун БАА Про-лигасида 17-тур ўйинлари давом эттирилди. ОЧЛ 2-турида Қаршида “Насаф” меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган “Ал Васл” жамоаси бу тур сафарда “Дибба Ал Фужайра” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, “Дибба Ал Фужайра” чемпионат доирасида ўтган сўнгги 13 баҳснинг бирортасида ғалаба нашидасини сурмаган эди.

БАА Про-лигаси. 17-тур

“Дибба Ал Фужайра” – “Ал Васл” 2:0.