Қатар ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичида 1-ўринни эгаллади. Бу бизга нима беради?
Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқич баҳслари давом этмоқда. Айрим жамоалар кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Улар қаторида Қатар ҳам бор.
Эътиборга молик томони, Қатар ЖЧ-2022 мезбони саналади. Жамоа саралашда яхши иштирок этяпти.
Қатарнинг 3-саралашга чиққани бизни янада хурсанд қилди. Сабаби Ўзбекистон МТЖ айни пайт ўз гуруҳида 2-ўринда бормоқда. Бошқа гуруҳлардаги 2-ўринни эгаллаб турган жамоаларда вазият анча яхши. Бу биздаги ҳавотирларни ошираётганди.
Аммо Қатарнинг ушбу муваффақияти гуруҳлардаги энг яхши 4 та иккинчи ўринли эмас, 5 та энг яхши иккинчи ўринни эгаллаган термалар навбатдаги босқичга йўлланмани қўлга киритади. Вадим Абрамов шогирдларига бу бонусга айланди. Ўз навбатида, кечаги йирик ҳисобдаги ғалаба муҳим аҳамият касб этади.
Энди имкониятларимиз анча яхшиланди. Қолгани ўз қўлимизда. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги ўйини 11 июнь куни Яманга қарши ўтказилади.
Фикрлар