Қатар маҳаллийлаштириш дастурини бекор қилиши мумкин
Ads

Қатар футбол федерацияси маҳаллий футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш мақсадида хорижлик футболчиларни терма жамоага жалб этишни тақиқламоқчи. Бу ҳақда Қатар терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Фоссати гапириб ўтди. Уругвайлик мутахассиснинг таъкидлашича, агар мамлакат футбол федерацияси ушбу қарорни имзоласа, у ҳолда ўзларига бошқа мураббий топишларига тўғри келади.

“Мен хорижлик футболчиларни маҳаллийлаштиришга чек қўйилиши ҳақида эшитдим. Мен бунга умуман қаршиман. Агар, федерация ушбу қарорни кучга киритса, мен буни ҳурмат қиламан. Бироқ, кейин қатарликлар ўзлари учун бошқа мураббий излашларига тўғри келади”, - дейди Фоссати L’Equipe нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари ЖЧ-2018 сўнгги саралаш босқичида бир гуҳдан ўрин олишган.