Қатар терма жамоаси 15 январдан машғулотларга киришади
2018 йилги Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси сўнгги саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган Қатар терма жамоаси 15 январьдан бошлаб Доҳа шаҳрида йилнинг дастлабки йиғинини ўтказади.
SPORTS.uz ахборот порталига хабар беришларича, терма жамоа бош мураббийи Хорхе Фоссати эртага қишки таътилдан қайтиб келади ва 17 январь кунги Молдова терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини учун якуний таркибни эълон қилади.
Қатар Супер лигасида тўп сурадиган терма жамоанинг бир қанча футболчилари 14 январь кунги 16 тур ўйинлари сабаб терма жамоа ихтиёрига 16 январь куни бориб қўшилади.
Маълумот ўрнида, қатарликлар 2018 йилги Жаҳон чемпионати Осиё минтақасидаги сўнгги саралаш босқичи доирасида 23 март куни Доҳадаги “Жассим Бин Ҳамад” стадионида Эрон терма жамоасини қабул қилса, 28 март куни Тошкентда миллий терма жамоамиз билан куч синашади.
Фикрлар