Қатарда рапид ва блиц бўйича Жаҳон Чемпионати ўтказилади
Жорий йилнинг, 25–31 декабрь кунлари Қатар давлатининг Доҳа шаҳрида шахмат бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида рапид ва блиц йўналишлари бўйича FIDE Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 393 нафар етакчи шахматчилари иштирок этади. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида 14 нафар етакчи шахматчи билан қатнашади.
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 1 000 000 еврони ташкил этиб, шундан эркаклар баҳслари учун 700 000 евро, аёллар баҳслари учун эса 300 000 евро ажратилган.
Чемпионатда жаҳон рейтинги етакчилари — Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Аржун Эригайси каби кучли шахматчилар билан бир қаторда, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва бошқа иқтидорли шахматчиларимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладилар.



Фикрлар