Қайси буюк инсонлар моҳир боксчи бўлганлигини биласизми?

  • 23 декабрь, 2019, 13:05
  • 0
  • Бокс

Бокс айни кундаги энг оммавий спорт турларидан бири ҳисобланади. Унга бўлган эътибор, қизиқиш дунёнинг ҳар бир четида юқори десак муболаға бўлмайди. Ушбу спорт турининг ҳам ўз тарихи бор. Ўтмишда ҳам инсонлар бу яккакураш турига бефарқ бўлишмаган. Баъзан бокс инсонлар учун ўзига хос умид бағишлаб, кундалик  машғулотига айланади. Яъни ҳимоя учун, ўзини камситилишига йўл қўймаслиги йўлида ҳам ушбу жанговар спорт турига ошно бўлишган. Улар орасида бутунжаҳонга машҳур сиз кутмаган ёзувчилар, олимларнинг ҳам бўлганлиги инобатга олсак, бокснинг бу қадар тараққий этиши, оммавийлигини ошишига тушунгандек бўласиз...

Демак, бугун аслида бошқа сохада донг таратган бўлсада, замондошлари орасида ажойиб боксчи сифатида ҳам тан олинган машҳурлар учлиги билан таништирамиз.

Пифагор

 Грек алломаси ҳақида кўплаб маълумотларга эгасиз. Унинг ўз вақтида Олимпия ўйинлари чемпиони бўлганидан ҳам хабардор бўлсангиз керак. Агар, Пифагорнинг ушбу натижаси борасида қизиқиб кўрсангиз жуда кўп чалкашликларга дуч келишингиз ҳам мумкин. Жумладан, ҳар-хил спорт турларидан ғолиб бўлганлиги борасида бир-бирига зид келувчи маълумотларга кўзингиз тушади. Лекин ушбу маълумотларнинг ягона уйғун тарафи, мушт билан жанг қилувчи ажойиб яккакураш эканлиги...

Шуни инобатга олган ҳолда, мутахассислар Пифагорни бокс билан шуғулланганлигини тахмин қилишган...

boxers1

Артур Конан Дойл

Ушбу инглиз ёзувчиси “Шерлок Холмс ва Доктор Уотсоннинг саргузаштлари” мисолида сизга жуда яхши таниш. Мазкур асар муаллифи Конан Дойл бокс борасида жуда мукаммал билимга эга эканлиги, бу спорт тури бўйича жуда яхши маҳорати борлиги ҳақида жуда кўплаб маълумотлар бор. Унинг асарларини ўқисангиз ҳам бевосита адибнинг боксга бўлган мухаббатини англашингиз мумкин. Айниқса, “Родни Стоун” асарида бу яққол намоён бўлади.

 Қолаверса, унинг ёшлиги кўча муштлашишлари, ўзаро “дуэл” жанглари билан ўтган. Хуллас, унинг таъкидлашича унга қадимги ирланд денгизчилари томонидан ўйлаб топилган, “қадимий бокс” ёққан ва у билан мунтазам тарзда шуғулланиб борган.

arthur-conan-doyle-and-the-croxley-master-Копировать

Жек Лондон

Америкалиик ёзувчи, журналист, харбий мухбир Жек Лондон нафақат машҳур романларни ёзган, балки бокс оламида ҳам таниқли журналист бўлган. Ўзининг мақолалари ва халқ мурожаатлари билан  собиқ чемпион Жеймс Жеффрини (1899-1904 йиллардаги оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони) ўша вақтда амалдаги чемпион Жек Жонсон (1908-1915 йиллардаги биринчи қора танли жаҳон чемпиони) билан жанг қилиш учун рингга қайтишга мажбур қила олган.

Унинг “Ой водийси”, "Мексикалик" асарлари эса том маънода боксни тарғиботида муҳим роль ўйнаган. У мазкур жанг санъати ҳақида ёза олганини сабаби, ушбу спорт турини қалбан тушуна олганлигида бўлган. Чунки унинг ўзи ҳам моҳир чармқўлқоп устаси бўлган.

89b29f5a773d3279b3ddd1b7b45e410c

 Бу борада янада тўлиқроқ маълумотларни истасангиз, уларнинг асарларини ўқиб чиқишни тавсия қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!