Қиличбозлик. Пердибаевада олтин, Эррера бронза медалига эга чиқди
Ёш қиличбозларимизнинг Жаҳон кубоги босқичларидаги муваффақиятли иштироки давом этади. Бу гал саблячи қизларимиз юксак маҳорат кўрсатиб, олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу йўналишдаги баҳсларга Баҳрайннинг Манама шаҳри мезбонлик қилди. Мусобақада Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ғолиби Гулистан Пердибаева барча рақибларини ишончли ҳисобларда мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, Осиё ўйинларининг кашфиётларидан яна бири Фернанда Эррера бронза медали соҳибига айланди. Бугун қизларимиз жамоавий дастурда ҳам чемпионлик учун жанг қилишади.
Фикрлар