Қимматбаҳо ҳужумчи “Реал” таклифига жавоб берди
“Милан”нинг Италия чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшган португалиялик ҳужумчи Рафаэль Леау ўзига “Реал”дан бўлаётган қизиқишга муносабат билдирди. Яқинда мадридликлар бу тўпурар учун 120 миллион евро тўлашга тайёр экани ҳақида хабарлар чиққан эди.
- Мен “Милан”даман ва шартномам тугашига яна икки йил бор. Бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман.
Менга клуб мутасаддиларидан жамоага кераклигимни эшитиш жуда ёқимли. Албатта, “Реал”дан қизиқиш бўлаётгани ҳам ёқимли. Лекин бундан ўзимни йўқотиб қўйганим йўқ, - деди Рафаэль Леау.
Леау 2019 йилдан бери миланликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. “Милан” бу футболчини олиш учун “Лилль”га 29,5 миллион евро тўлаган эди. Леау чемпионлик мавсумида 34 та ўйинда 11 та гол ва саккизта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар