Қирғизистон терма жамоаси устози: "Футболда таваккал қилиш керак, рақибни ҳайрон қолдирдик"
“ЖЧ-2026” 3-саралаш босқичи доирасидаги Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоятда қизиқарли ва голларга бой тарзда кечди.
Тўғри, қийин кечди ва жамоамиз 2:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Икки марта ҳисобда ортда қолганига қарамай, вақтида жавоб голларини урдилар. Қирғизистон терма жамоаси эса яхши таассурот қолдирди.
У ерда футбол чиндан ривожланаётганини кўрсата олди. Учрашувдан кейин эса қирғизистонликлар бош мураббийи Максим Лисицин қуйидагича фикр бирлирди:
"Бундай ўйинларни ўтказиш мураббийлар учун оғир. Мен футболчиларимга бугунги учрашув учун миннатдорчилик билдирдим. Чунки биз йиғинлар давомида катта ҳажмдаги ишларни бажардик, тайёрлангандик ва ижобий натижадан умид қигандик. Биз очко олишни жуда хоҳлагандик, аммо, афсуски, озгина хиссиётларимизни бўйсундира олмадик. Бундай катта савиядаги ўйинлар учун бизга тажриба етишмаяпти. Шунинг учун ҳам бугунги учрашув бизнинг фойдамизга ҳал бўлмади.
Тайёргарлик муддатимиз оз бўлишига қарамай, бугунги рақибга ҳозирлик кўриб, бошланғич таркибни танладик. Сиз Алиқуловни Кенжабоевга алмаштирдингиз, деб эслатгандингиз. Аслида бу кўпроқ позицияларни ўзгартириш билан боғлиқ эди. Натижада ўйин кўрсатдики, бу баъзи вазиятларда рақибимиз учун кутилмаган ҳолат бўлди. Биз иккита гол урганимизга қарамай айрим вазиятларда таваккалчиликка қўл урдик.
Футболда таваккал қилиш керак. Бугун эса шундай вазият бўлди. Рақибни бу кутилмаган қарорларимиз билан ҳайрон қолдирдик. Лекин бу ҳар доим ҳам қўл келмади. Чунки биз рақибга кўп имкониятлар тақдим қилдик ва улар бу имкониятлардан фойдаланишди. Биз бундан хулоса чиқарамизз ва тайёргарлигимизни давом эттирамиз. Бу жамоамиз учун тажриба, айниқса ёшлар учун. Ўйлайманки, кейинги йиғинда биз янада кучлироқ бўламиз", - дейди бош мураббий.
Фикрлар