Қирқ ёшли Жеко машҳур клубда ўйнайди
У ҳали тўхтамоқчи эмас
40 ёшли ҳужумчи Эдин Жеко «Шальке-04» клуби билан янги шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда инсайдер журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқ X орқали хабар берди.
Манбага кўра, тажрибали форвард «Шальке-04» билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолаши кутилмоқда. Таъкидланишича, Босния терма жамоаси собиқ етакчиси А Серия ва МЛС клубларидан тушган таклифларни рад этган. Шунингдек, Германиянинг бошқа жамоалари ҳам унга қизиқиш билдирган.
Эдин Жеко футбол сирларини Босниянинг «Железничар» клуби тарбияланувчиси сифатида ўзлаштирган. Катта футболда у «Вольфсбург», «Манчестер Сити», «Рома», «Интер», «Фиорентина» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. «Шальке» сафига эса у 2026 йил январь ойида қўшилган эди.
Изоҳлар (0)