"Қитъалар жанги" мусобақаси финалида Россия ва Осиё жамоалари тўқнаш келади, улар таркибида ўзбек боксчилари ҳам бор (жуфтликлар)

Хабар бериб ўтказнингдек, Россиянинг Москва шаҳрида профессионал йўналишда "Қитъалар жанги" мусобасида бўлиб ўтмоқда. 3 тур якунига кўра, энг кўп очко жамғарган Россия ва Осиё жамоалари финал босқичида куч синашади.

Ортда қолган турлар давомида Россия, Осиё, Африка ва Америка жамоалари ўзаро айланма тизимда жанглар ўтказишди. Осиё вакиллари биринчи турда Африкани 5:0 ҳисобида мағлуб этди бўлса, иккинчи турда Россияга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Якуний 3-турда Америка жамоаси устидан 5:0 ҳисобида устун келди ва финалда яна Россия билан тўқнаш келадиган бўлди. Мураббий Равшан Ходжаев бошчилигидаги Осиё вакиллари орасида 3 нафар ўзбекистонлик боксчилар ҳам ўрин олган.

Финал босқичи 25 июндан 26 июнга ўтар кечаси тунги соат 1:00 да бошланади. Жуфтликлар қуйидагича кўриниш олган:

-63 кг. Александр Девятов (13-0, КО 12) – Баходур Усмонов (2-0, Тоджикистон);
-68 кг. Харитон Агрба (8-0, КО 5) – Бобо-Усмон Батуров (Ўзбекистон);
-75 кг. Павел Сосулин (7-0, КО 2)– Сапарбай Айдаров (7-0, КО 2, Қозоғистон);
-80 кг. Павел Силягин (10-0, КО 5) – Одилжон Аслонов (2-0, КО 1, Ўзбекистон);
-90 кг. Муслим Гаджимагомедов (1-0, КО 1) – Мадияр Сайидраҳимов (1-0, Ўзбекистон).

image_2022-06-21_15-48-39

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!