Қийин бўлади! Рюдигер қанча муддатга сафдан чиққани маълум

TIGGO 2 PRO

"Реал Мадрид" ҳимоячиси Антонио Рюдигер кеча "Эспаньол"га қарши беллашувнинг 14-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этди. 

"Қироллик клуби" тиббий хизмати томонидан ўтказилган текширувдан сўнг унинг ўнг оёғида шикастланиш борлиги аниқланган. "COPE" журналисти Аранчанинг сўзларига кўра, футболчи тахминан 20 кун муддатни жароҳат сабаб ўтказиб юборади. 

Қайд этиш лозим, Рюдигер "Реал"нинг асосий ҳимоячиси саналади. Милитао ҳамда Алаба кўп муддатни жароҳат сабаб ўтказиб юбораётгани боис Антониога ҳимоядаги асосий юклама тушган. У жорий мавсум клуб сафида 22 та баҳсда майдонга тушган. 

Футболчи "Сити"га қарши ҳар икки баҳсни ўтказиб юбориши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!